Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Аллоҳнинг саловот айтиши, сизларга раҳм қилиши, фаришталарнинг саловот айтиши сизларнинг ҳаққингизга дуо қилиши ва ҳоказо... Шу билан Аллоҳ Таоло
يُصَلِّي عَلَيْكُمْ
сўзини бир неча маъноларда қўллаган.
б) Кейин Аллоҳ Таоло уларга денгизни бўлиб берди. Яъни, иккига ажратди. Ўртасидан йўл очилди. Аллоҳ Таолонинг
فَرَقْنَا بِكُمُ الْبَحْرَ
(Денгизни ўртасидан бўлиб сизларни), деган гапига эътибор берайлик. Яъни, денгизни ўртасидан бўлиш тингловчиларнинг ҳозирда мавжуд бўлмаган салафлари – ота-боболари (Мусо а.с. ва у кишининг саҳобалари) туфайли бўлганди. Араблар мавжуд, тирик Зайддан ғазабланганини ифодалаганда ли қўшимчасини ишлатишади. Ўлиб кетган Зайддан ғазабланганини билдирмоқчи бўлганда эса би қўшимчасини қўллашади. Бу оятда ҳам ўтиб кетганлар туфайли шу иш бўлгани учун би қўшимчаси ишлатиляпти. Яъни, Фиръавн ва унинг одамлари уларни чўктирмоқчи бўлиб турганида Аллоҳ уларга нажот берди. Бу ердаги Фиръавн оиласидан мурод унинг одамларидир. Аллоҳ Таоло бошқа бир оятда айтади:
فَأَغْرَقْنَاهُ وَمَن مَّعَهُ جَمِيعاً
– „Биз уни (Фирҳавнни) ва у билан бирга бўлган кимсаларнинг барчаларини (денгизга) ғарқ қилдик“. [17:103]
فَأَخَذْنَاهُ وَجُنُودَهُ فَنَبَذْنَاهُمْ فِي الْيَمِّ
– „Бас, Биз уни ҳам, қўшинларини ҳам ушлаб, уларни денгизга отдик — ғарқ қилиб юбордик“. [51:40]
Бу ишларнинг барчаси Мусо а.с. ва у киши томонидагиларнинг кўз ўнгида содир бўлганди.
в) Кейин Аллоҳ Таоло бошқа бир неъматини зикр қилади. Аллоҳ Фиръавн ва унинг одамларини ҳалок қилганидан кейин Мусога Тавротни нозил қилишни ваъда қилди. Бу иш учун қирқ кечани белгилади. Мусо қавмига укаси Ҳорунни қўйиб, ўзи белгиланган жойга Тур тоғига кетди. Ўша Аллоҳ унга Тавротни нозил қилди. Шу орада қавми Мусо кетганидан кейин бир бузоқни ўзларига худо қилиб олдилар. Шу билан золимларга айландилар.
Бу оят (وَاعَدْنَا) тарзида ҳам, (وَعَدْنَا ) тарзида ҳам ўқилган. Ҳар иккиси ҳам бир хил маънода. Ваъда Аллоҳ Таоло томонидан, белгиланган вақтга, жойга келиш Мусо а.с. тарафидан. Белгиланган жойга келиш ваъдани қабул қилиш ёки мажозий ваъдалашиш, деб эътибор қилинади. Шунинг учун ҳам бу оятни (وَاعَدْنَا) тарзида ўқиш ҳам
дуруст. Бунда феъл (مفاعل ) бобидан бўлиб, Аллоҳ томонидан бўлган
106-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204
|